10:10, 25 Март 2022 | GMT +5
Туркия Евро-2028 ёки Евро-2032 мусобақаларига мезбонлик қилиш учун ариза берди
АNKARA. АNADOLY - Кazinform - UEFA Туркия 2028 ва 2032 йиллардаги футбол бЕвропа чемпионатларининг финал босқичларидан бирига мезбонлик қилиш учун ариза топширганини маълум қилди. Бу ҳақда Kazinform Аnadolyга таяниб хабар берди.

UEFA 2028 ва 2032 йиллардаги Европа чемпионатларини ўтказиш учун даъвогар давлатлар рўйхатини эълон қилди.
Туркия ва Россия Евро-2028 ёки Евро-2032 финал босқичидан бирига ариза топширди.
Англия, Шимолий Ирландия, Шотландия ва Уэльс жамоавий ариза топширди ва Евро-2028ни ўз мамлакатларида ўтказиш истагини билдирди.
Италия Евро-2032 учун даъвогарлик қилмоқда.
UEFAнинг ҳар икки чемпионат бўйича якуний қарори 2023 йилнинг сентябрида эълон қилинади.