Туркия ASTRALINK ҳарбий сунъий йўлдош тармоғини ривожлантирмоқда

ASTANА. Кazinform — Ушбу сунъий йўлдош алоқаси асосан Ернинг паст орбитали сунъий йўлдошлари орқали хавфсиз ҳарбий алоқани ўрнатишга қаратилган, деб хабар беради Кazinformнинг Анқарадаги мухбири.

Туркия ASTRALINK ҳарбий сунъий йўлдош тармоғини ривожлантирмоқда
Фото: netdergi.com.tr

Туркия мудофаа саноати компанияси ASELSAN ҳарбий алоқа учун Ернинг паст орбитали (LEO) сунъий йўлдошлари тармоғини яратишни кўзда тутувчи янги ASTRALINK лойиҳасини тақдим этди. Лойиҳа тақдимоти 5-9 октябрь кунлари Анталияда бўлиб ўтадиган Халқаро астронавтика конгресси (IAC 2026) билан бир вақтга тўғри келди.

Ишлаб чиқувчиларнинг режасига кўра, ASTRALINK сунъий йўлдош алоқасини ҳарбий 5G/6G тармоқлари билан бирлаштириши ва ер усти инфратузилмаси чекланган ёки умуман бўлмаган ҳудудларда хавфсиз ва барқарор алоқани таъминлаши керак. Лойиҳа ASELSAN ва Туркия Мудофаа саноати бошқармаси 2026 йил май ойида шартнома имзолаган кенг кўламли GÖKBAĞI дастури доирасида амалга оширилмоқда.

ASTRALINK тузилиши Starlink тизимига бироз ўхшайди, чунки у битта тармоққа бирлаштирилган кўплаб паст орбитали сунъий йўлдошлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Шу билан бирга, ушбу лойиҳа аҳоли учун тижорат сунъий йўлдош интернет хизматини яратишни кўзда тутмайди. Тизимнинг асосий мақсади — ҳарбий қисмлар, қўмондонлик марказлари ва бошқа фойдаланувчиларни, шу жумладан чекка ҳудудларда ва ер усти тармоқлари бўлмаган ҳолларда хавфсиз алоқа билан таъминлашдир.

Функционал мақсади жиҳатидан Туркия лойиҳаси SpaceX компаниясининг давлат ва миллий мудофаа мақсадлари учун мўлжалланган Американинг Starshield тизимига кўпроқ ўхшайди. Шу билан бирга, ASELSAN сунъий йўлдош компонентини, ер усти инфратузилмасини, терминалларни ва ҳарбий алоқа технологияларини миллий назорат остидаги ягона тизимга бирлаштиришга интилади.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги технология фестивалига рекорд даражадаги 1,5 миллион киши йиғилди.