Туркия Арманистондаги эски АЭСни ёпишни талаб қилмоқда

АЭС
Фото: aa.com.tr

Туркия Буюк Миллат Мажлиси йиғилишида Туркия чегараларидан 16 км узоқликда жойлашган Арманистондаги Мецамор Атом электр станцияси билан боғлиқ чора кўриш талаби билан мурожаат қилинди. Туркия парламенти атом электр станциясининг ишлаш муддати тугаши туфайли бутун минтақа учун хавф туғдираётганини таъкидлади, деб хабар беради Kazinform ХАА Anadolu Туркия давлат ахборот агентлигига таяниб.

“Атом электр станциясини ёпиш фақат Арманистоннинг зиммасида. Бироқ Арманистон аъзоси бўлган Ядро хавфсизлиги бўйича конвенция, Ядро хавфсизлиги бўйича конференция ва бошқа тегишли форумларнинг кўриб чиқиш йиғилишларида атом электр станцияси табиий офатларга мойил ҳудудда жойлашгани таъкидланади. Атом электр станцияси бизнинг чегарамизга жуда яқин қурилган ва эски технологиядан фойдаланган ҳолда бошқариладиган иншоотдир. Станция бутун минтақа учун хавф омилидир. Мамлакатимиз МАГАТЭнинг бош конференцияларида ҳам, халқаро ҳамжамиятга зарур мурожаат билан чиқишда ҳам ана шу хатарлар ҳақида гапиради. Бизнинг минтақамиз ва дунё иккинчи Чернобилни кўтара олмайди. Мецамор атом электр станцияси ёпилиши керак. Шу муносабат билан бу муаммо бундан кейин ҳам мамлакатимизнинг диққат марказида бўлади”, – дейилади Туркия ТИВ хабарида.

Туркия ва Европа Иттифоқи хавотирда

АЭСда содир бўлган авариялар сони бўйича Россия, АҚШ ва Япония биринчи уч ўринни эгаллади. АЭСда қайд этилган 27 та авариядан бештаси АҚШда, тўрттаси Россияда ва тўрттаси Японияда содир бўлган.

Қурилиши 1970 йилда бошланган Мецамор атом электр станциясида иккита реактор мавжуд бўлиб, улардан бири 1976 йилда, иккинчиси 1980 йилда ишга туширилган. Иккала реактор ҳам 1988 йилда Спитакдаги зилзиладан кейин 1989 йилда ёпилган, аммо 2-реактор 1995 йилда таъмирлаш ишларидан сўнг қайта ишга туширилган. Реакторнинг ишлаш муддати 2005 йилда тугаган. 2021 йил август ойида амалга оширилган таъмирлаш ишлари натижасида хизмат муддати 2026 йилгача узайтирилди.

Туркия Собиқ СССР даврида қурилган атом электр станциясининг фаолиятини тўхтатиш талаби билан Халқаро атом энергияси агентлигига мурожаат қилган. Европа Иттифоқи ҳам станцияни ёпишни талаб қилмоқда, чунки у зилзила эҳтимоли бор ҳудудда жойлашган ва технологияси эскирган.

Сўнгги хабарлар
telegram