15:03, 04 Февраль 2021 | GMT +5
Туркия аҳоли сони 2020 йили 459 мингга кўпайди
ANKARA. Anadolu - Kazinform – Туркия аҳоли сони 2020 йилда 459 365 кишига кўпайиб, жами сони 83 614 362 кишига этди. Бу ҳақда Туркия Статистика Институти (ТÜİК) маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Анадолу агентлигига таяниб.

ТÜİК маълумотларига кўра, мамлакат аҳолиси 2020 йил 1 январда 83 154 997 кишини ташкил этган бўлса, жорий йилнинг бошида бу кўрсаткич 83,6 миллиондан ошди.
Эркаклар улуши 50,1% (41 915 985), аёллар улуши 49,9% (41 698 377).
2021 йил бошида Туркия аҳолисининг 93 фоизи шаҳарларда яшаган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 92,8 фоизни ташкил этган.