Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилмоқда

Сердар Қарагёз туркий ахборот агентликлари ўртасида иттифоқ тузиш муҳимлигини таъкидлади.
«Анадолу агентлигининг энг муҳим вазифаларидан бири туркий республикалар ахборот агентликлари учун ягона марказ ташкил этишдир. Яқин келажакда биз буни Истанбулда жойлашган институционал бирлашмага айлантирамиз.
Шундай қилиб, туркий дунё мазмуни – янгиликлар, фото ва видеолар алмашинувини таъминлаймиз. Умумий маълумотлар базаси яратилади.
Анадолу туркий дунёда ахборот агентликларининг салоҳиятини ошириш учун дастурлар тайёрлайди. Агентлик, шунингдек, Европа ахборот агентликлари ассоциациясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. «Анадолу» агентлиги Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқини амалга оширишда етакчи рол ўйнайди», - деди Сердар Қарагёз.