ҚР Президенти қатор қонунларни имзолади

ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари “Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро қўшма юк ташиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Тоқаев
Фото: akorda.kz

Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, Давлат раҳбари “Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси Қонунини имзолади.

Қонун матни матбуотда эълон қилинади.

Сўнгги хабарлар