Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари учрашди

сім
Фото: ҚР СІМ

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртилеу Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) норасмий саммити арафасида бўлиб ўтган ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди.

Тадбирда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш ҳамда халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Транспорт, логистика, коммуникация, иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.

жиын
Фото: ҚР СІМ

ҚР Ташқи ишлар вазири М.Нуртилеу ўз нутқида Қозоғистоннинг «TURKTIME!» шиори билан ўтаётган 2023-2024 йилларда ТДТга раислик қилгани ҳақида гапириб берди.
Шунингдек, мамлакатимиз ташкилотни янада ривожлантириш ва унинг жаҳон миқёсидаги обрўсини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболларини белгилаб берди.

Йиғилиш натижаларига кўра, ТДТнинг Венгриядаги ваколатхонаси ижрочи директорини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, шунингдек, ТДТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида имзоланиши керак бўлган ҳужжатлар тасдиқланди.

сім
Фото: ҚР СІМ

Эслатиб ўтамиз, Туркий давлатлар ташкилоти Қозоғистон ташаббуси билан 2009 йилда Нахчиван (Озарбайжон) шаҳрида ташкил этилган.

ТДТ котибияти Истанбулда (Туркия) жойлашган.

Ҳозирда ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон киради.
Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомига эга.

Сўнгги хабарлар