18:01, 11 Январь 2024 | GMT +5
Туркистонни қалин қор қоплади – фоторепортаж
Туркистонда кучли қор ёғди, деб хабар беради Каzinform.

Туркистонда кучли қор ёғиши жуда кам учрайди. Қиш мавсуми бошланганидан бери вилоятда кучли қор ёғмаган. Туркистонликлар Янги йилни қорсиз кутиб олишди. Бугун шаҳар оппоқ қор билан қопланди.

Айни пайтда шаҳар марказидаги жамоат жойлари ва йўллар тозаланиб, қум-туз сепилмоқда. Қор тозалаш учун юзга яқин киши ва 15 дан ортиқ техника сафарбар этилган.

“Қазгидромет” мутахассисларининг маълум қилишича, бугун тунда Туркистонда ҳаво ҳарорати -10 даражагача пасаяди. Эртага эса яна +2, +4 даражагача кўтарилади. 14 ва 15 январь кунлари ёмғир ёғиб, қорга айланади. Ҳаво совиб, шамол бўлиши кутилмоқда.




