Туркистонлик ёшлар Жанубий Кореяда визасиз ишлаш имкониятига эга бўлади

ASTANА. Кazinform — Жанубий Корея университетининг Туркистон вилоятида очиладиган филиалини тамомлаган талабалар ушбу мамлакатда визасиз ишлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек онлайн матбуот анжуманида маълум қилди.

Ёшлар
Фото: Туркистон вилояти ҳокими матбуот хизмати

Вазирнинг айтишича, яқин 1-2 йил ичида мамлакатда жаҳоннинг етакчи техник университетларининг 5 та кампуси очилади.

Улардан бири қозоғистонлик ёшларга Жанубий Кореяда визасиз ишлаш имконини беради.

“Тўртинчи кампус Туркистон шаҳрида бўлади. Жанубий Кореяда WOSONG номли хусусий университет бор. Вилоят ҳокими билан бирга университетга бориб учрашдик. Ушбу университетнинг кампусини қуриш учун бино ва 1,2 гектар ер беряпмиз”, - деди у.

Вазирлик раҳбарининг сўзларига кўра, Жанубий Кореяда аҳоли “қариб” бормоқда. Ҳар йили 150 минг ишчи ташқаридан ёлланиши керак.

“Университетга қурилиши тугалланмаган бинони бепул берамиз. Қурилишни ўз лойиҳаси бўйича якунлайдилар. Кейинчалик ушбу WOSONG-Туркистон университети битирувчилари Жанубий Кореяда визасиз ишлашлари мумкин. Ўқиш кейинги йилдан бошланади. Улар киберхавфсизлик, компьютер инжиниринги ва Data Science бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди”, — деди Саясат Нурбек.

Сўнгги хабарлар