Туркистонлик ўқувчилар Президент арчасида иштирок этдилар
TÚRKІSTAN. Kazinform – Куни кеча Туркистонда Қозоғистон Республикаси Президенти номидан болалар шарафига Янги йил арчаси ўтказилди. Арча шамини вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ёқиб, болажонларни Янги йил байрами билан табриклади.
Байрам тадбирида ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 нафар болага, 200 нафар республика ва халқаро олимпиада ғолибларига эсдалик совғалари ва турли ширинликлар тарқатилди. Шунингдек, ҳар бир болага ўқув қуроллари учун сумка, қозоқ эртак китоблари ва пул мукофоти берилди.
Фахрий ўқувчилар орасида мамлакатнинг ғарбий вилоятларидаги сув тошқинидан жабр кўрган аҳолига йиғган маблағларини жўнатган кентаулик ўқувчи Гауҳар Шаймерден ҳам бор.
Байрам тадбирида қозоқ эртаклари қаҳрамонлари болаларни хушнуд этди. Махсус концерт дастурида машҳур қўшиқлар янгради, раққосалар болажонларда ўзгача таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, Янги йил байрами олдидан 200 нафар бола 1 кун давомида Туркистоннинг гўзал масканларида бўлди. Болалар кўнгилочар марказида мароқли ҳордиқ чиқардилар, кинотеатрда мультфильмлар томоша қилдилар.