Туркистонлик ўқувчилар дунёнинг энг яхши олий ўқув юртларидан таклифномалар олди

Нурболат Полатхан ва Абдулла Бақтиеров
Фото: Туркистон вилояти таълим бошқармаси

TÚRKİSTAN. Кazinform – 11-синф ўқувчилари Нурболат Полатхан ва Абдулла Бақтиеровга жаҳон университетлари томонидан махсус грант ажратилмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистон таълим-инновация лицейи ўқувчиси Нурболат Полатханга Корея давлати 100 минг АҚШ доллари миқдорида грант ажратади. У республика ва халқаро олимпиадаларда математика бўйича совринли ўринлари билан ажралиб турди.

Шунингдек, у IELTS имтиҳонида 7,5 балл, SAT имтиҳонида 1510 балл тўплаш орқали инглиз тилини яхши билишини исботлади. «KAIST» университети дунёдаги 56 та энг яхши университетлар қаторига киради.

Шунингдек, Туркистон таълим-инновация лицейининг 11-синф ўқувчиси Абдулла Бақтиеров дунёнинг энг кучли 70 та университетлари қаторидан жой олган «CityU» университетидан таклифнома олди.

«CityU» университети - Гонконгда жойлашган. Абдулла у ерда тўлиқ грант асосида ўқийди. Ёш битирувчи шу кунга қадар информатика бўйича республика ва халқаро олимпиадаларда қатнашиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Бундан ташқари, у IELTS имтиҳонида 7 балл тўплаган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар