Туркистонлик ўқувчи АҚШнинг 8 та университетидан грант ютиб олди

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - 11-синф ўқувчиси чекка қишлоқда яшаб, АҚШнинг 8 та университетидан грант ютиб олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жанерке Зейлбекова Келес тумани Биртилек қишлоқ округидаги 9-сонли Кўлтўғон ўрта мактабида ўқийди. 9-синфдан инглиз тилини ўрганишга эътибор қаратган. Ўз билимларини ошириш учун семинар ва курсларда қатнашади. Асосий мақсади Назарбоев университетига кириш эди.

Ўтган йили хорижий олий ўқув муассасалари томонидан эълон қилинган онлайн олимпиада ва танловларда иштирок этган. Натижада у АҚШнинг 8 та университетида ўқишга таклифнома олди.

«Жанерке жуда ақлли ўқувчи. Масофавий таълимга ўтганида, у инглиз тили дарсларига бориш учун вақтини бой бермади. У репетитор ёллади ва онлайн курс олди. У оддий қишлоқ қизи, характери кучли. Гимназия, лицей эмас, оддий мактабда ўқиди. Бостон, Нью-Йорк ва Чикагодаги университетлардан таклифномалар келди. Барча қишлоқ аҳли жуда хурсандмиз, – дейди мактаб директори Қалдигул Турсинбекова.

Ҳозир Жанерке бўлажак имтиҳон ва тестларга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳужжатларини Туркия университетларидан бирига топширди. Билимли талаба муваффақиятга эришишида ёрдам берган устозларидан жуда миннатдор. У эса келажакда шифокор бўлишга ҳаракат қилмоқда.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар
telegram