Туркистонлик ўқувчи «Ақлли ферма» лойиҳасини яратди

Елдоснинг макет ҳолатидаги «ақлли» фермасида иш жараёни автоматлаштирилган. Фермер меҳнатини соддалаштириб, унинг вақтини тежаб, фермадаги ишларни масофадан туриб бошқариш мумкин. Ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида информатика фани ўқитувчиси Айгул Шахаманова ўқувчини қўллаб-қувватлади.
Елдос «ақлли» ферма макетини яратишда уч ўлчамли графикани тез яратиш ва қайта ишлаш учун компьютер дастуридан фойдаланган.
«Ультра товушли датчик одам ёки ҳайвоннинг «ақлли» фермага яқинлашаётганини сезади ва серво датчик ёрдамида бир неча сониядан сўнг тўсиқ кўтарилади ва ёпилади.
Фермада датчиклар билан ишлайдиган қурилмалар ҳайвонларни ўз вақтида озуқа ва сув, тунги ёруғлик билан таъминлайди, ҳайвонларнинг ҳаракатланиши ёки юришига шароит яратади. «Ақлли» ферма ишларини мобил телефонга ўрнатилган илова ёрдамида ҳам бошқариш мумкин, дейди ёш ихтирочи.
Елдоснинг ушбу лойиҳаси илмий лойиҳалар танловининг туман босқичида 1-ўрин, вилоят босқичида эса 2-ўринни қўлга киритди.
Фото: instagram.com/oqu_agartu_ministrligi