Туркистонлик эр-хотин лойдан тандир ясаш билан шуғулланади

TÚRKİSTAN. Кazinform – Келес туманида махсус касб билан шуғулланувчи тадбиркор ойла истиқомат қилади. Тимур Хошимов турмуш ўртоғи Бибигул Абдуллаева билан лойдан тандир ясайди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: Келес тумани ҳокимлиги

Темур бу ишни бошлаганига олти йил бўлди. У бир кунда 10 дан ортиқ тандир қолипларини тайёрлайди. Юқори сифатли иш учун сариқ ва қизил тупроқ ишлатилади. Лойдан ясалган тандир 5-6 кун давомида қуёш остида қуритилиб, кейин сотилади.

Умуман олганда, бир ойда 360 та тандир ясалади, кейин сотилади. Биттасининг нархи 6 минг тенгедан бошланса, сифатига қараб 100 минг тенгегача боради.

Унинг рафиқаси Бибигул ҳам Темурга ёрдам беради. Унинг сўзларига кўра, тандир ясашнинг ўзига хос сирлари ва қийинчиликлари бор.

«Қайнотамиз тандирни ясашни Ўзбекистондан ўрганган. Кейинчалик биз фарзандларимиз билан бирга ўша касбни ўргандик. Энди у рўзғоримиз даромад манбаига айланди. Албатта, бу фақат ёзда амалга оширилиши мумкин бўлган нарса. Шунинг учун биз қўлимиздан келганини қиламиз. Кунига 10-12 тагача тандир тайёрлаймиз. Баъзан буюртма кўпайганда, биз 1 ойда 150-200 дона ишлаб чиқарамиз. Уларни ҳар ҳафта бозорга олиб борамиз», - дейди у.

Айни пайтда оилавий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган тандир харидорлари кўп.

Дастлаб фақат Келес тумани аҳолиси харид қилган бўлса, бугунги кунда Шардара, Жетисай, Мақтаарал, Сариоғаш туманларидан махсус келганлар бор.

Эр-хотин қишлоқда новвойхона ҳам очган. Улар ўзлари ясаган тандирда кунига 200 дан ортиқ нон пишириб, сотади. Айни пайтда 4 киши доимий иш билан таъминланган.


Муаллиф: Қайрат Зайнишев
Сўнгги хабарлар