Туркистонга ички парвозлар сони ортади

ASTANA. Kazinform - Ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қостанай – Туркистон ва Қарағанди – Туркистон йўналишлари бўйича Туркистонга икки дотацияли авиакомпания парвоз қилади.

Увеличивается количество авиарейсов в Туркестан
Фото: flyqazaq.com

QAZAQ AIR авиакомпанияси ҳаво қатнови имкониятларини ошириш ва ички туризмни ривожлантириш мақсадида 4 январдан Қостанай-Туркистон йўналишида ва 13 январдан Қарағанди-Туркистон йўналишида Туркистонга иккита субсидияли рейсни йўлга қўйди. Шунингдек, 13 январдан Астанадан Туркистонга парвозларни бошлаш режалаштирилган.

Қостанай — Туркистон

Парвозлар ҳафтасига икки марта душанба ва шанба кунлари амалга оширилади:

IQ 361 Қостанай (15:00) — Туркистон (17:20)

IQ 362 Туркистон (17:50) — Қостанай (20:00).

Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган субсидияли парвозлар нархи бир йўналишда 31 000 тенге.

Қарағанди — Туркистон

Рейслар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади:

Душанба кунлари:

IQ 441 Туркистон (09:50) — Қарағанди (11:40)

IQ 442 Қараганди (12:20) — Туркистон (14:00)

Чоршанба кунлари:

IQ 441 Туркистон (12:10) — Қарағанди (14:00)

IQ 442 Қарағанди (14:40) — Туркистон (16:40).

Бир йўналишда имтиёзли рейслар нархи 20 000 тенге.

Астана — Туркистон

Рейслар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади:

Душанба кунлари:

IQ 369 Астана (07:05) — Туркистон (09:05)

IQ 370 Туркистон (14:40) — Астана (16:55)

Чоршанба кунлари:

IQ 369 Астана (09:50) — Туркистон (11:40)

IQ 370 Туркистон (17:20) — Астана (19:20).

Авиакомпания 14 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий аҳамиятга эга бўлган субсидияли рейсларда 50% чегирма тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда бир нечта ички ва халқаро рейслар очилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар