Туркистонга Москва ва Бокудан ҳаво қатновлари очилиши мумкин

ASTANA. Kazinform — Россия ва Озарбайжон пойтахтларидан Туркистонга тўғридан-тўғри рейс очилиши мумкин. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсенбай Тожибаев Мажилиснинг умумий йиғилишидан сўнг маълум қилди.

авиация
Фото: pixabay.com

“Ҳозир Туркистонга учта халқаро рейс – Қувайт, Абу-Даби ва Истанбул бор. Энди Боку ва Москва билан авиақатновлар очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Аниқ қарор қабул қилингандан кейин парвоз вақти ва йўналишлари ҳақида маълумот берамиз”, - деди у ОАВ вакилларининг саволига жавобан.

 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат доирасида Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасидан 100 метр радиусда кўп қаватли уй қурилиши қонун билан тақиқланади.

Сўнгги хабарлар