Туркистонда янги теннис маркази қурилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Туркистонда янги теннис маркази очилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Янги бинонинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев, Қозоғистон теннис федерацияси вице-президенти Юрий Польский ҳамда дунёнинг 14 ёшгача бўлган учинчи ракеткаси Занғар Нурланули иштирок этди.

Юрий Польскийнинг айтишича, Қозоғистонда теннис кенг тарқалган. Бунинг исботи Туркистондаги ажойиб марказдир.

– Замонавий мажмуада тўртта ёпиқ ва учта очиқ корт мавжуд. Марказ янги маъмурий округда жойлашган. Уни бошқа спорт иншоотлари жойлашган ягона спорт кластери деб ҳисоблаш мумкин. Аввалроқ барча вилоят марказлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва йирик шаҳарларда теннис марказлари барпо этилган эди. Ҳозир Туркистонда бундай бино халқ манфаати учун хизмат қилади. Шаҳарнинг турли жойларида аллақачон ўнта корт мавжуд бўлиб, уларда болалар ҳам теннис ўйнашади. Мураббийлар базаси мавжуд. Буларнинг барчаси вилоятда теннис ривожига хизмат қилиши шубҳасиз. Мамлакатдаги кортларнинг умумий сони 400 дан ортиқ», - деди Юрий Польский.


Бир йил давомида қурилган янги спорт мажмуасида профессионал ва ҳаваскор теннис билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Кортдан ташқари кийиниш хоналари, ҳаммом, назарий билимлар учун конференция зали, футбол майдони, югуриш йўлакчаси, кафе мавжуд. Спорт иншоотининг умумий майдони 5 минг квадрат метрни ташкил этади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар