Туркистонда Турк дунёси математикларининг VII Жаҳон конгресси бошланди

Фан
Фото: ҚР Фан вазирлиги матбуот хизмати

Аҳмад Яссавий университетида Турк дунёси математикларининг VII Жаҳон конгресси (TWMS Congress-2023) бошланди, деб хабар беради Кazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда 20 та давлатдан 500 дан ортиқ математиклар иштирок этмоқда. Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Бутунжаҳон конгрессининг очилиш маросимига табрик мактуби йўллаб, илмий форум ишига муваффақият тилади.

“Математика инсоният тараққиёти тарихида алоҳида ўрин тутадиган фандир. Унинг ютуқлари иқтисодиёт, илғор технология ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Бундай коллегиал йиғилишнинг туркий халқларнинг маънавий пойтахти ҳисобланган Туркистон шаҳрида ўтказилиши мамлакатимиз математика фанининг ривожига янги суръат бағишлаши шубҳасиз. Бугунги йиғилишда олимлар ўртасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, соҳани ривожлантириш борасида тўғри ва чуқур фикрлар билдирилишига ишонаман”, – деб ёзади Президент.

Конгресснинг асосий мақсади олимлар ўртасида халқаро алоқалар ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш, математика фанини ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда математика ва ахборот технологиялари ютуқларини илмий тадқиқот, технология ва таълимда қўллашдан иборат.

Сўнгги хабарлар