Туркистонда молекуляр тиббиёт маркази очилди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Бугун Туркистонда Молекуляр тиббиёт маркази очилди.

тиббиёт
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Мазкур марказ Туркистон шаҳридаги 3-сон перинатал марказ таркибида Туркистон, Кентау шаҳарлари ҳамда Созақ, Отирар, Сауран туманларидаги ҳомиладор аёллар ва янги туғилган чақалоқларга хизмат кўрсатади. Мақсад – она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, фожиали вазиятларнинг олдини олиш.

Айни пайтда вилоятда 4 минг 213 нафар аёл ҳомиладорлиги билан рўйхатга олинган бўлиб, ҳар йили 15 мингга яқин чақалоқ дунёга келади. Марказда беморларга тиббий-генетик маслаҳатлар бериш, янги туғилган чақалоқларни фенилкетонурия ва туғма гипотиреоз ҳолатлари бўйича неонатал скрининг, орфан касалликлари диагностикаси йўлга қўйилган.

тиббиёт
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Шу билан бирга, тиббий генетика соҳасида, жумладан, ҳомиладорликнинг биринчи триместрида пренатал биокимёвий скринингни ўтказиш бўйича кенг кўламли хизматларни тақдим этилади.

Янги муассасанинг очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асхан Байдуалиев иштирок этди.

тиббиёт
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

“Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш жуда муҳим. Шу нуқтаи назардан, вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан бу борада тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили вилоятда 54 минг 498 чақалоқ дунёга келди. Биз молекуляр тадқиқотлар соҳасида сифатли хизматларни таклиф қила олишимиздан хурсандмиз. Чунки вилоятнинг демографик ўсиши биз учун жуда муҳим”, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар