Туркистонда қозоқ кураши бўйича Осиё Кубоги бошланди

TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистонда қозоқ кураши бўйича катталар ўртасида халқаро турнир – Қажимуқан Мунайтпасов совринлари учун Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Kazinform Туркистон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.
None

Мусобақада Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Хитой ва Қозоғистоннинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда.

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Арман Сабитов спортчиларга омад тилади, вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг табрик мактубини ўқиб эшиттирди.

«Қозоқ кураши - миллий спорт турлари орасида ўз ўрнини эгаллаган ўзига хос тур. Жаҳоннинг 40 дан ортиқ давлатида миллий кураш федерациялари ташкил этилган ва фаолият юритмоқда. Қозоқ кураши бўйича жаҳон, Осиё, Африка ва Европа чемпионатлари бўлиб ўтди ва бу тараққиётнинг янги босқичига кўтарилди. «Қазақстан барысы», «Евразия барысы» ва «Әлем барысы» мусобақалари ҳам томошабинларга манзур бўлмоқда. Биз ҳар доим миллий спортни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз»

, - дейилади табрик мактубида.

Икки кун ичида 55, 60, 66, 74, 82, 90, 100, +100 килограмм вазн тоифаларида энг яхши полвонлар аниқланади. Мусобақа бош ҳаками Ерлан Иманғалиевнинг сўзларига кўра, совринли ўринларга пул мукофотлари, ғолибга эса автомобил калити топширилади.

Яқинда Туркистонда қозоқ кураши бўйича «Turan Barysy» Осиё кубоги мусобақаси ташкил этилди ва натижада Қозоғистон терма жамоаси ғолиб деб топилди.

Туркистон вилоятида 4 та вилоят ва 28 та туман ва шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қозоқ кураши бўйича бўлимлар мавжуд. Уларда 148 нафар мураббий 3600 нафар бола билан ишлайди.


Сўнгги хабарлар