Туркистонда Корея Woosong университетининг филиали очилади
ASTANA. Kazinform – Туркистонда Корея Woosong университетининг филиали очилади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек маълум қилди.

“Бугун бир қанча шартномалар имзоланади. Биринчиси – Сеул миллий фан ва технология университети Қизилўрда шаҳридаги Қўрқит ота минтақавий университети негизида сунъий интеллект бўйича қўшма дастур ва мактаб очди. Учта дастур ишга туширилади: сунъий интеллект, компьютер инжиниринги ва киберхавфсизлик. Маърузалар инглиз ва корейс тилларида олиб борилади. Энг яхши ўқитувчилар келади. Бу сунъий интеллект бўйича миллий лойиҳа доирасида жуда долзарб”, – деди Саясат Нурбек Ақордада.
Унга кўра, “Болашақ” ва бошқа дастурлар доирасида маҳаллий тадқиқотчиларга Кореянинг энг яхши университет ва лабораторияларида ўқиш ва илмий изланишлар олиб бориш имконияти берилади. Корея университетлари ҳам Қозоғистон ёшларига таълим грантларини тақдим этишга тайёр.
“Woosong университети келаси йили Туркистонда компьютер инжиниринги ва киберхавфсизлик соҳаларида катта филиал очади. Нега биз Туркистонни танладик? Аҳолиси тез ўсиб бораётган шаҳар бўлгани учун ўртача ёш 27 ёшни ташкил қилади. Мазкур университетнинг Қозоғистондаги филиали битирувчилари бевосита Кореяга бориб ишлаш имкониятига эга бўладилар. Иш визалари берилади”, – деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада уч кунлик давлат ташрифи билан Қозоғистонга келган Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёльни кутиб олди.