Туркистонда «Қишлоқ омонати» дастури доирасида ишлаб чиқилган 50 та бизнес лойиҳаси муҳокама этилди
Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг давлат дастурлари имкониятларидан унумли фойдаланиш ва уларни аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш топшириғи доирасида вилоятда аҳоли даромадларини оширишга қаратилган «Қишлоқ омонати» лойиҳаси бўйича тизимли ишлар амалга ошириляпти. Шу муносабат билан вилоят ҳокими ўринбосари Нуралхан Кўшеров раислигида «Қишлоқ омонати» лойиҳасининг 6-йўналиши доирасида кредит бериш тартибига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси, «Рисқ» микромолия ташкилоти ва «Жанубий» ҳудудий инвестиция маркази вакиллари ҳамда вилоят ишбилармонлари иштирок этди.
Вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси бошлиғи Нуржигит Мирзахметов вилоят ҳокимининг топшириғига асосан ишлаб чиқилган 50 та бизнес лойиҳасини тақдим этди. Қўлқоп ва пайпоқ, мих, кукун ва кимёвий суюқликлар, қурилиш материаллари, кафель ишлаб чиқариш, мебель, ёғоч маҳсулотлари, ярим тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари каби бизнес эгалари ўз бизнесларини қўллаб-қувватланишини сўраяпти. Харажат ва фойда таҳлилини тақдим этган ҳайъат раҳбари бир қатор истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқилаётганини ҳам маълум қилди.
Шунингдек, йиғилишда тадбиркорлар ўзларига тўсқинлик қилаётган долзарб муаммоларни ўртага ташлаб, ер ва инфратузилма хусусида сўз юритди.
Тадбиркорларнинг лойиҳалари билан шахсан танишган вилоят ҳокими ўринбосари уларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
«Агар тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, эътироз билдирмаймиз. Аксинча, қўллаб-қувватлаймиз. Одамларни «Қишлоқ омонати» дастурига жалб этиш керак. Кўп имкониятлар мавжуд. Давлат томонидан кўрсатилаётган кўмакдан унумли фойдаланиш, меҳнат қилиш зарур. Нафақат деҳқончиликка, балки бошқа касбларга ҳам мослашгани маъқул. Муаммоларингизни қонун доирасида ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Бирга ишлайлик», – дейди Нуралхан Кўшеров.
Йиғилиш якунида навбатдаги йиғилиш вақти белгиланиб, кўтарилган масалалар юзасидан амалга оширилган ишлар натижаларини фарқлашга келишиб олинди. Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари томонидан тақдим этилган 50 та бизнес-лойиҳаларни молиялаштириш даражасига қадар ҳамроҳлик ишларини олиб бориш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.