Туркистонда илк бор қозоқ кураши бўйича «Turan Barysy» Осиё кубоги бўлиб ўтади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – 29 октябр куни Туркистондаги «Olympic center»да қозоқ миллий кураши «Turan Barysy» бўйича Осиё кубоги баҳслари бошланади. Танловда Туркий давлатлар ташкилоти вакиллари: Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қирғизистон вакиллари иштирок этади. Туркманистон ва Венгриядан ҳам спортчилар иштирок этиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform «Qazaqstan Barysy» жамғармаси матбуот хизматига таяниб.

Курашчиларни 18 ёшдан кичик бўлмаган етти кишидан иборат жамоалар ҳимоя қилади. Спортчилар етти вазн тоифасида: 55 гача, 60 гача, 66 гача, 74 гача, 82 гача, 90 гача ва 90 килограммдан юқори вазн тоифалари бўйича баҳслашадилар.

Турнир миллий спорт турини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда. Қолаверса, «Turan Barysy» ёшларни спортга кенг жалб этиш, миллий анъаналарини асраб-авайлашни ҳам асосий вазифа қилиб қўйган.

Мусобақа ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Туркистон вилояти ҳокимлиги, шунингдек, «Qazaq kuresi» ассоциацияси ва «Qazaqstan Barysy» қозоқ курашини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси кўмагида ташкил этилди.

Мухлислар турнирни Qazsport ваTRT Avaz телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.


Сўнгги хабарлар