Туркистонда халқаро туркологлар конгресси ўтказилади
Бу Ахмет Байтурсинов таваллудининг 150 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика режаси доирасидаги тадбирлардан биридир.
Аввалроқ тадбирлардан бири 4 октябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги штаб-квартирасида, 1 ноябр куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида «Аҳмет Байтурсинули ва туркий цивилизация» мавзусида илмий анжуман бўлиб ўтган эди.
Умуман олганда, жорий йилда Ахмет Байтурсинов асарларини нашр этиш, архив материалларини излаш, Халқ ўқитувчиси номидаги мукофот ва кўкрак нишонларини тасдиқлаш, тенгелар, маркалар чиқариш, ёдгорликларни ўрнатиш, мактабларга, кўчаларга Ахмет Байтурсинов номини бериш бўйича ишлар амалга оширилди.
Бугунги кунга қадар халқ устозининг номи 1 та қишлоқ, 37 та мактаб, 1 та музей, 1 та ҳиёбонга берилган.