Туркистонда Халқаро туризм ва спорт университети очилади
«Марказий Осиёнинг қадимий шаҳарларидан бири - Туркистонда туризм саноати кадрлари салоҳиятини ривожлантириш мақсадида Марказий Осиёнинг ўз соҳасидаги етакчи университетларидан бирига айланиши кутилаётган Халқаро туризм ва спорт университети очилмоқда. Университет туризм, спорт ва ҳунармандчилик, реставрация соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлайди», - деди Ақтоти Раимқулова аҳоли олдида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида.
Шунингдек, вазир Қозоғистонда туристик объектлар фаолиятини қайта тиклаш ҳақида гапирди. Шундай қилиб, Ҳукумат қошидаги Идоралараро комиссия карантиндан босқичма-босқич чиқиб кетишни тавсия қилди, туристик объектлар фаолиятида санитария-дезинфекция режимига риоя қилиш тартибини ва ҳудудлар учун сайёҳлик мавсумини очиш алгоритмини тасдиқлади.
Муаллиф: Ақбота Кузекбай