17:37, 21 Октябрь 2022 | GMT +5
Туркистонда халқаро қозоқ қўшиқлари танлови бўлиб ўтди
TURKISTAN. Kazinform - 19-20 октябр кунлари Туркистон вилояти ҳокимлиги ва вилоят маданият бошқармаси ҳамкорлигида Миллий байрам – Республика куни муносабати билан «Voice of turan» халқаро қозоқ қўшиқлари танлови бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.
Икки кун давомида дунёнинг турли бурчакларидан келган иштирокчилар қозоқ тилида қўшиқлар куйлаб, ўз санъатини намойиш этди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, грузиялик Татия Кобаладзе Гран-при ғолиби бўлди. 1-ўрин эса татаристонлик Илгиз Шайхразиевга насиб этди. Сербиялик Стефан Здравкович ва полшалик қўшиқчи Михал Качмарек 2-ўринни қўлга киритди. Учинчи ўрин Катарина Богичевич (Черногория), Христиана Данкова (Болгария), Наврўза Маҳамажанова (Ўзбекистон)га насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга махсус диплом ва молиявий мукофотлар, Гран-при ғолибига эса махсус статуэтка топширилди.