Туркистонда экзотик сариқ тарвузга талаб катта
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистонда Таиланддан келтирилган экзотик мевалар сотилмоқда.

Туркистонда сариқ тарвуз сотиладиган дўкон бор. Тадбиркорлар бу мевани Алматидан махсус олиб келишади. Алматига эса Таиланддан етказилади.

Маҳаллий аҳоли орасида экзотик дунёга талаб юқори. Сотувчиларнинг сўзларига кўра, айниқса, ҳомиладор аёллар орасида сариқ тарвузни яхши кўрадиганлар кўп. Узоқ ва яқин шаҳарлардан махсус буюртма бераётганлар ҳам бор.
“Ҳар гал Алматига борганимизда элликка яқин тарвуз олиб келамиз.Ташқи томони оддий тарвуз, лекин ичи сариқ. Бир ҳафтада сотилиб кетади. Бир дона тарвуз 3500-4000 тенге туради. Таъми - жуда мазали. Талаб ҳам яхши. Асосий мижозларимиз ҳомиладор аёллардир», - дейди Дархан Шоқанули.
Экзотик мевалар дўконида хориждан келтирилган кўплаб мевалар мавжуд. Манго, ананас ва лимоннинг ҳар хил турлари мавжуд. Янги келган меваларни дўкон эгаси ҳар доим видеога олади ва уни интернетга юклайди. У ҳатто видеода қобиқни қандай очиш ва уни қандай ейиш кераклигини ҳам тушунтиради.
“Йил ўн икки ой тарвуз сотамиз. Қизил тарвуз ҳам бор. Хориждан ҳам сотиб оламиз, - дейди корхона эгаси.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев