Туркистонда Дўстлик уйи қурилмоқда

Туркистондаги “Дўстлик” уйи жорий йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Туркистонда Дўстлик уйи қурилмоқда
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

ҚР Президенти Администрацияси котибияти раҳбари ўринбосари Ғалимжан Махан, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси ўринбосари Акбаржон Исмоилов, Қозоғистон халқи Ассамблеяси Медиация кенгаши раиси Шерзод Пўлатов, Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келган.

Туркистонда Дўстлик уйи қурилмоқда
Фото: Туркистон вилояти ҳокимлиги

Ташриф доирасида делегация аъзолари Туркистон шаҳрида барпо этилаётган “Дўстлик” уйи қурилиш ишлари билан танишди. Президентимиз топшириғига асосан барпо этилаётган 4 қаватли бинода айни кунларда қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда. Ушбу бино жорий йилнинг кузида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Ташриф доирасида “Фараб” универсал илмий кутубхонасида учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда ҚХА ҳузуридаги тузилмалар ва этник-маданий марказлар раҳбарлари, Туркистон шаҳар ва Саурон тумани масъуллари депутатлари, давлат хизматчилари, жамоатчилик фаоллари, фахрийлар, оқсоқоллар ва оналар кенгаши раислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Навбатдаги йиғилиш иштирокчилари миллатлараро тинчликни сақлаш, ижтимоий тотувликни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.

Пойтахтдан келган гуруҳнинг Туркистон вилоятига ташрифи 18 январга қадар давом этади. Ташриф доирасида Кентау шаҳри ҳамда Мақтаарал, Сариағаш, Тўлеби, Сайрам туманларида бир қанча учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар