Туркистонда Дўстлик уйи қурилмоқда

Туркистонда Дўстлик уйи қурилмоқда
Фото: Туркистон вилояти

TÚRKİSTAN. Кazinform – Миннатдорчилик куни муносабати билан вилоят Қозоғистон халқ ассамблеяси ҳузуридаги тузилмалар ва этник-маданий бирлашмалар раҳбарлари Дўстлик уйини қураётган қурувчиларга ҳурмат бажо келтирди. 

Бугунги кунда “Дўстлик” уйи қурилиши қизғин давом этмоқда. Энди биринчи икки қаватнинг деворлари қурилди. Объектни октябрь ойи охирида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти

Хайрли тадбир давомида қурилиш майдончасига оқ дастурхон ёзилиб, таомлар тортилди. Туркистон вилояти жамоат тараққиёти бошқармаси бошлиғи Ерлан Кузембаев Миннатдорчилик куни байрамининг Ватанимиз мустаҳкамланишида аҳамияти катта эканини таъкидлади.

Қурувчилар эса этник-маданий бирлашма вакилларига уларнинг меҳнатини инобатга олганликлари учун самимий миннатдорлик билдирдилар.

Учрашув сўнгида бир қатор этник-маданий бирлашмаларнинг раҳбарлари ўзларининг эзгу тилакларини билдириб, Янги Қозоғистоннинг гуллаб-яшнашига тилак билдирди.

Сўнгги хабарлар