Туркистонда дарахтлар куртаклай бошлади
TÜRKISTAN. Кazinform - Ижтимоий тармоқларда куртаклай бошлаган сирень дарахтининг сурати пайдо бўлди.
Фотосуратчи Нахип Шинтемиров Туркистон шаҳрида куртаклай бошлаган дарахтларни суратга олди. Кейин у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди. У ерда Хожа Аҳмад Яссавий халқаро қозоқ-турк университети олдидаги дарахтларни кўриш мумкин.
Ушбу постга изоҳ қолдирган ўқувчиларнинг баъзилари “совуқ уриб кетади”, деб хавотир билдирган бўлса, бошқалари январь ойида куртаклай бошлаган дарахтлардан ҳайратда қолган. Улар орасида “Бизда қор бўрони бор”, “Гўзал манзара!” каби изоҳлар мавжуд.
Муаллифнинг ўзи эса “Сирень дарахтининг куртаклари аёздан кейин ҳам яна пайдо бўлади. У 25-35 даража ҳаво ҳароратига чидай олади”, деб ёзади у.
Сирдарё-Туркистон ҳудудий табиат боғи илмий ходими Ғани Назарбек буни табиий ҳодиса, деб баҳолади.
- Умуман олганда, кунлар исиши билан ҳар қандай ўсимлик ёки дарахт танасидан шира чиқаради. Кейин куртак пайдо бўлади. Кунлар яна совиб кетса, у асл ҳолига қайтади. Бу йил жанубий вилоятда қиш яхши. Ҳаво ҳамон салқин, ерда қор бор. Ўтган йилларда январь ойида ер ям-яшил бўлиб, бойчечак униб чиққан эди, - деди у.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев