Туркистонда бу йил пахта хомашёси нархи 400 тенгегача ошиши кутилмоқда

Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Т.Оспановнинг маълум қилишича, жорий йилда вилоятда 126,3 минг гектар майдонга пахта ҳосили экилган. 345 минг тонна пахта хомашёси йиғиб олиниши режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан кўпаяди. Шунингдек, бу йил пахта нархи 400 тенге бўлиши кутилмоқда. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, ўтган йили бир килограмм пахта нархи 320-380 танга орасида эди.
Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишларнинг бориши ва долзарб масалалар муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари йиғим-терим даврида ишларни сифатли бажариш, фермерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.
– Бу йил қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсаткичлар юқори. Муваффақиятлар йили бўлади. Кўп ишлар қилинди. Бу фуқаролар ва инсонларнинг соҳадаги меҳнати самарасидир. Энди деҳқонларни йиғиштириб, семинар ўтказиб, бу муваффақиятга эришиш йўлларини ўргатиш керак. Сабзавот ва буғдой бўйича семинар ўтказиб, тажриба алмашиш яхшидир. Уларни далага олиб чиқиб, техника ва технологияларни кўрсатиш орқали аҳолини қишлоқ хўжалигига қизиқтиришимиз мумкин», — деди Ўмирзоқ Шўкеев.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев