Туркистонда бариатрик жарроҳлик операциялари ўтказилди

None
None
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида бариатрик жарроҳликни ривожлантириш режаси амалга оширилмоқда, деб хабар беради Кazinform.

Шу муносабат билан Туркистон вилояти халқ саломатлиги бошқармаси кўмагида Астана тиббиёт университети профессори, Қозоғистон Бариатрик жарроҳлар жамияти раиси Орал Оспанов Туркистон марказий шифохонасида маҳорат дарси ўтказди.

Маҳорат дарси давомида 35-55 ёшдаги беморлар операция қилинди.

Ушбу мураккаб операция семизлик ва диабетга чалинган беморларда амалга оширилади.

Операция вақтида катталашган ошқозон кичрайтирилади ва тўғридан-тўғри ингичка ичакка уланади.

Натижада беморнинг вазни нормал ҳолатга қайтади ва метаболик жараён барқарорлашади.

Айтиш жоизки, бу операция учун бошқа шаҳарлардан ҳам беморлар келган. Операциядан кейин беморлар 4-5 кун давомида касалхонага ётқизилади.

Операция натижаси эса, яъни вазн йўқотиш, метаболизмнинг нормаллашиши бир ой ичида сезила бошлайди.

Сўнгги хабарлар
telegram