Туркистонда 74 ёшли қария 45 килограммлик ёғочни кўтариб, кўпчиликни лол қолдирди
TÜRKISTAN. Кazinform – “Санъат ўлкаси” вилоят санъат фестивали доирасида Ордабаси тумани маданият кунлари бўлиб ўтмоқда.
Этноқишлоқда миллий қадриятлар тарғиб қилиниб, спорт мусобақалари ташкил этилди. Тадбирни томоша қилиш учун келган туркистонлик 74 ёшли Шавкат Қожимуратов 45 килограмм оғирликдаги ёғочни 10 марта кўтариб, йиғилганларни лол қолдирди. У шунингдек тош кўтариш мусобақасида ҳам қатнашиб, ёшлар билан тенг куч синашди. Оқсоқол махсус тақдирланди.
Тадбирда арқон тортиш, қозоқ кураши, армрестлинг, асиқ ату, қўчқор кўтариш каби миллий ўйинлар тарғиб этилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳалари кўрсаткичлари ва маҳсулотлари ҳамда “Ордабаси совғалари” миллий озиқ-овқат кўргазмаси, ҳунармандлар кўргазмаси кенг жамоатчиликка тақдим этилди.
Алтибақан яқинида “Темирлан” халқ театри ва «Жас толқын» болалар ва ўсмирлар театри томонидан “Ақ суяк” номли театрлаштирилган томоша намойиш этилди. Ордабаси туман маданият маркази қошида ташкил этилган “Ордабаси” фольклор ансамблининг куй ва куй-қўшиқлари маънавий-маърифий тадбирга кўрк бағишлади.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Туркистон вилоятида 200 мингга яқин пенсионер истиқомат қилса, улардан 11 нафари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидир.