Туркистонда 300 дан ортиқ мактаб Starlink интернет тармоғига уланган
TÚRKІSTAN. KAZINFORM — Туркистон вилоятида демографик ўсиш юқори, мактабларда 35 минг ўқувчи ўрни етишмайди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди маълум қилди.
Бу масалани ҳал этиш мақсадида жорий йилда вилоятда 50 та мактаб қуриляпти. Шулар қаторида 29 та объект “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида қурилмоқда. Бунинг натижасида мактаб ўринлари етишмаслиги, эскирган ва сменали мактаблар масаласи ҳал этилиши кутилади.
“Жорий йилда илк бор узоқ вақтдан бери таъмирланмаган 300 дан ортиқ мактаб капитал таъмирланди – 193 мактаб режали таъмирдан ўтказилди, 107 мактаб газга алмаштирилди, 16 мактаб капитал таъмирланди. Бунинг учун бюджетни тежаб, 12 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратдик. 330 та мактаб юқори тезликдаги Starlink сунъий йўлдош интернет технологияси билан қамраб олинди”, — деди Д. Сатибалди Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Шунингдек, ҳокимнинг сўзларига кўра, жорий йилда вилоятда қурилиш ҳажми 343 млрд. тенгега етди ва 131% ўсишни кўрсатди. Жорий йилда вилоятда навбатда турган 5 мингдан ортиқ оиланинг уй-жой масаласи ҳал этилади.
Таъкидлаш жоизки, республикадаги кўп болали оилаларнинг тўртдан бир қисми Туркистон вилоятига тегишли. Бу ерда ишлашга қодир ёшлар кўп. Шунинг учун Туркистонда хорижлик ишчилар тайёрлаш учун махсус марказ очилди. Бу марказ Буюк Британия ва Жанубий Кореяда ишлашни хоҳловчи фуқароларни ўқитади ва тайёрлайди.