Туркистон вилоятининг айрим ҳудудларида 59 даражагача иссиқ бўлди
Ижтимоий тармоқларда Созақ туманида жойлашган саноат зонасидаги об-ҳавони акс эттирувчи қурилма сурати тарқалмоқда.
У ерда об-ҳаво Цельсий бўйича +59 даражага етганини кўриш мумкин.
«Қазгидромет» РДК мутахассислари эса иссиқлик 23 июлгача давом этишини айтишмоқда.
«Туркистон вилоятида жазирама 23 июлгача давом этади. Ҳозир Туркистонда ҳаво - +42,3, Чимкентда - +41,3. Қизилқумда - 44, Қазиғуртда - 40, Арисда - 43, Созақ тумани Тасти қишлоғида 42 даража иссиқ. Соат 15:00 дан 18:00 гача иссиқлик кўтарилиши мумкин. 23 июл куни шимолдан совуқ ҳаво келади, ҳаво 4-5 даражага тушиши мумкин, - дейди «Қазгидромет» Туркистон вилояти ҳудудий бошқармаси метеорология ва прогноз бўлими бошлиғи Асия Қидирбоева.
Эслатиб ўтамиз, икки кун аввал синоптиклар Туркистон вилоятида ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши ҳақида хабар берган эди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев