Туркистон вилоятини Ўзбекистон билан боғловчи автомобил йўли таъмирланмоқда

None
Фото: qaj.kz
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида А-15 «Жиззах – Гагарин – Жетисай – Қизиласкер – Сариағаш – Ипак йўли» республика аҳамиятига молик автомобиль йўли таъмирланяпти, дея хабар беради Кazinform.

«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси маълумотларига кўра, автомобил йўлининг умумий узунлиги 146 километрни ташкил этади. Йўл бўйида 30 га яқин аҳоли пункти жойлашган. Бу минтақадаги ҳаракат тезлиги юқори бўлган йўллар қаторига киради. Кунига 15 мингга яқин автомобиль ўтади.

«Жорий йилги йўл қурилиши мавсуми доирасида йўлчилар томонидан қарийб 50 километр узунликдаги авария ҳолатидаги учта участкада таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Ўзбекистон чегарасидан Жетисай шаҳригача, Енкес аҳоли пунктидан Жибек йўлигача, Қизиласкер қишлоғидан Жузимли қишлоғигача бўлган йўл участкаларида таъмирлаш ишлари олиб бориляпти», — деб хабар беради агентлик.

Таъмирлаш ишлари кечаю кундуз икки сменада давом этяпти. 70 нафар мутахассис ва 45 махсус техника сафарбар этилган.

Сўнгги хабарлар