Туркистон вилоятига бир йилда қанча сайёҳ ташриф буюрди
Туркистон вилоятида туризмнинг учта асосий йўналиши ривожланмоқда. Булар экологик, тиббий ва соғломлаштириш, ҳамда тарихий-маърифий. Вилоят раҳбари Дархан Сатибалди жорий йилда бу борадаги натижаларни сарҳисоб қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг таъкидлашича, табиий ҳудудларга ташриф буюрувчилар сони икки баробарга ошиб, 123,1 минг кишига етди.
Табиий ҳудудларда жами 99 та дам олиш маскани, 62 та меҳмонхона, 12 та санаторийлар мавжуд. 30 та туристик маршрут яратилди.
– Вилоятда 72 та тиббиёт ва соғломлаштириш пункти фаолият юритади. 142 минг кишига хизмат кўрсатилди. Бу ўтган йилга нисбатан 21 фоизга кўпдир. Жорий йилда қўшимча учта даволаш-соғломлаштириш мажмуасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган”, - деди ҳоким Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Тарихий-маърифий туризм доирасида йил бошидан буён вилоятга бир кунлик ташриф буюрувчилар сони 868 минг кишини ташкил этди. Туркистон шаҳрида 2,5 минг ўринли 58 та турар жой мавжуд. Яна бешта меҳмонхона қурилиши давом этмоқда.
“Шу билан бирга, туристик объектларни зарур инфратузилма билан таъминлаш мақсадида умумий қиймати 34,4 миллиард тенге бўлган 10 та лойиҳа амалга оширилмоқда”, – дея қўшимча қилди Дархан Сатибалди.
Муаллиф: Анеля Қасимова