Туркистон вилоятидаги янги заводда мингдан ортиқ иш ўрни яратиш режалаштирилган
Вилоят ҳокимлигидан маълум қилишларича, корхона хусусий инвестор маблағлари ҳисобидан қурилади.
Дархан Сатибалди лойиҳани қўллаб-қувватлаш, иш ўринлари сонини, маҳаллий маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди. Тайёр хомашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантириш масаласи ҳам муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда саноат зонасини барпо этиш масаласига тўхталди.
Лойиҳа 2024 йил июн ойида якунланиши кутилмоқда. Завод ишга туширилгач, йилига 100 минг тонна каустик сода, 120 минг тонна поливинилхлорид (ПВХ) ва 1 миллион тонна цемент ишлаб чиқаради. Лойиҳанинг умумий қиймати 122 миллиард 850 миллион тенге.
Вилоят раҳбари Тулкибас туманидаги «Кас-бетон» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. 2008 йилда ишга туширилган заводда 200 нафардан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Бу ерда оҳактош қазиб олинади.
Дархан Сатибалди туман ҳокимига инвесторлар билан ишлашни кучайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорликни ривожлантириш учун инфратузилмани яратишга эътиборни давом эттириш зарурлигини таъкидлади.