16:07, 31 Июль 2023 | GMT +5
Туркистон вилоятидаги туннель қурилиши жорий йилда якунланади
TÚRKİSTAN. Кazinform – Туркистон вилоятининг Тулкибос туманида қурилаётган туннель қурилиши жорий йилда якунланади. Бу ҳақда Тулкибос тумани ҳокими Нуржан Изтилеуов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро автомобиль йўли бўйлаб қурилаётган ер ости туннелининг қурилиши 2013 йилда бошланган. Лойиҳанинг умумий қиймати 8,5 миллиард тенгени ташкил этади. Туннелнинг узунлиги 840 метр, кенглиги 13 метр. Режага кўра, кенг кўламли ер ости туннелининг қурилиши 2023 йилнинг ноябрь ойида якунланади ва мамлакат ихтиёрига топширилади.
Бугунги кунда бурғулаш-портлатиш ишлари, монолит бетон конструкциялари ниҳоясига етказилди. Йўл қопламаси ва дренаж қурилмасига тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ҳозирда электр ёритиш ишлари олиб бориляпти», - дейди Нуржан Изтилеуов.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев