Туркистон вилоятидаги Шардара сув омбори 93 фоизга, Боген сув омбори эса 97 фоизга тўлган

TÚRKİSTAN. Кazinform – Вилоятда сув тошқинларининг олдини олиш йўналишида мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Шардара
Фото: gov.kz

Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг маълумотларига кўра, айни пайтда вилоятда вазият барқарор. Дарёлардаги сув даражаси ҳам меъёрда.

“Вилоятда сув омборларини тўлиши 69 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунда Шардара 93, Боген 97,6, Қосқорған 97,3, Майдантал 100, Ирмақ дарёси 91,98, Аристанди 91, Торлан 99 фоизга тўлдирилган. Сирдарёда ҳам вазият нормал. Ўзбекистон ҳудудидан секундига 600 куб метрга яқин сув келаяпти. Дарё бўйидаги аҳоли пунктлари учун ҳеч қандай хавф йўқ”, - дейилади ФВД матбуот хизмати хабарида.

Вилоят ҳудудида сел тошқинларининг олдини олиш борасида мунтазам мониторинг ишлари олиб борилмоқда. Фуқаро муҳофазаси хизматларининг куч ва воситалари тайёрланди.

“Мингдан ортиқ ходимлар, 300 га яқин техника тайёр. Айни пайтда ёмғир йўқ. Тоғларда қор миқдори меъёрдан кам тушди”, — дейилади вазирлик хабарида.

Умуман, вилоятдаги 915 километр канал ва ариқлар, республика ва маҳаллий аҳамиятга молик автомобил йўллари остидаги кўприклар механик тозалаш ишларидан ўтказилди. 276 метр узунликдаги ҳимоя тўғонлари қурилиб, 509 метри мустаҳкамланди.

Сўнгги хабарлар