Туркистон вилоятидаги 1 мактабда 42 эгизак ўқийди
Арис шаҳридаги А.Жангелдин номидаги 32-умумий ўрта таълим мактабида 42 нафар эгизак талим-тарбия олади. 21 жуфтлик орасида иккита эгизак ўқувчи биринчи синфдаўқийди. Ўтган йили битта эгизак жуфтлик мактабни битирди. Қизиғи шундаки, эгизаклар фақат учинчи синфда йўқ. Бошқа барча синфларда эгизиклар бор.
«Мактабимизни эгизаклар таҳсил оладиган таълим муассасаси сифатида кўпчилик билади. Эгизаклар турли хил академик кўрсаткичларга эга. Улар орасида аълочи ўқувчилар ҳам кўп. Ва уларнинг кўпчилигининг даражаси ўртача. Лекин ҳамманинг дарсга иштиёқи юқори», - дейди мактаб директори Раҳима Жунисова.
Таълим муассасасида таҳсил олаётган эгизаклар орасида бир хонадондан уч жуфт эгизак фарзандлар ҳам бор. Масалан, Тайш оиласининг Ақнур ва Бибинур исмли қизлари мактабгача тайёргарлик гуруҳида таҳсил олаётган бўлса, бешинчи синфда Сара ва Салман исмли ўсмирлар бор. Мирас ва Диас исмли фарзандлари эса еттинчи синфда ўқийди.
«Эгизакларни ажратиш қийин эмас. Ҳаммаси ўзига хос хусусиятларга эга. Масалан, эгизакларнинг каттасининг бўйи баланд бўлса, иккинчисининг бўйи паст», - дейди Раҳима Жунисова.
Эслатиб ўтамиз, А.Жангелдин номидаги мактаб 1993 йилда қурилган. Бугунги кунда мактабда 1 660 нафар бола таҳсил олади. 155 нафар ўқитувчи ўқувчиларга сабоқ беради.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев