Туркистон вилоятида жорий йилда 900 га яқин фуқаро “ватандош” мақомини олди
TÜRKISTAN. Kazinform – 9 ой ичида Туркистон вилоятига 472 оиладан 875 нафар этник қозоқ кўчиб келди. Натижада уларга “Ватандош” мақоми берилди.

Ҳудудга Ўзбекистондан 853 нафар, Тожикистондан 11 нафар ва бошқа давлатлардан 11 киши кўчиб келган.
Сариағаш туманида 345 нафари, Ўрдабаси туманида 138 нафари, Қазиғурт туманида 121 нафари, Келес туманида 119 нафари, Сайрам туманида 73 нафари, Жетисай туманида 24 нафари, Тулкибас туманида 14 нафари, Мақтаарал туманида 23 нафари, Туркистонда 13 нафари ва 5 нафари бошқа туман ва шаҳарларга жойлашдилар.
Этник мигрантларнинг 498 нафари меҳнатга лаёқатли. Улардан 17 нафари ёлланма ишчилар, 175 нафари якка тартибдаги тадбиркорлар, 154 нафари ишсизлар ёки иш қидираётганлар ва 152 нафари бошқа тоифалардир.
Ички миграция масаласига келсак, ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги томонидан 2024 йил учун республика бўйича 7050 та квота ажратилиб, ватандошлар ва мигрантлар давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган 7 та ҳудуд белгиланди. Улар Абай, Қарағанди, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Улитау, Шарқий Қозоғистон вилоятларидир.