Туркистон вилоятида яна иккита сув омбори қурилади

ASTANА. Кazinform – Туркистон вилоятида «Байдибек ота» ва «Боралдай» сув омборлари қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Марказий коммуникациялар хизмати

«Туркистон вилояти ҳудудида сув танқислигини бартараф этиш учун бир қанча сув иншоотлари қурилиши бошланиб, ўтган йили 2 та объект фойдаланишга топширилди. «Кенсай-Қосқорған-2» сув омбори қурилиши эвазига йилига қўшимча 34 миллион куб метр сув етказиб бериш имконияти яратилди. Туркистон магистрал каналининг 59 километрини бетонлаш орқали эса 60 миллион куб метр сув тежалди», - деди у.

Ҳокимнинг айтишича, бу борадаги ишлар давом этади.

«Бундан ташқари, «Байдибек ота» ва «Боралдай» сув омборлари қурилади. Вилоятда ариқларни тозалаш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда», – дейди Дархан Сатибалди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар