Туркистон вилоятида уч эгизаклар дунёга келди

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Сариағаш туманида яшовчи 35 ёшли аёл уч нафар чақалоқни дунёга келтирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Туркистон вилояти 1-сонли вилоят перинатал марказида уч эгизаклар дунёга келди. 35 ёшли Гулназ исмли аёл бир ўғил ва икки қизни дунёга келтирди.
Янги туғилган чақалоқларга Марғулан, Сафия, Самин исмлари берилди.
Уларнинг вазни 2260 г, 1570 г ва 995 г. Эрта туғилган уч эгизаклар перинатал марказ шифокорлари назоратида.
Ҳозирда болаларнинг аҳволи барқарор.
Уч эгизак дунёга келган оилада икки ўғил бор. Кўп болали она гўзаллик салонида ишлайди. Фарзандларнинг отаси эса электромонтёр-монтажчи.
Бунгача 2 фарзандли оила бирданига беш нафар фарзандли бўлди.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев


Сўнгги хабарлар