13:15, 21 Апрель 2022 | GMT +5
Туркистон вилоятида ўтган йилда туризмга киритилган сармоя 100 млрд тенгедан ошди
TURKISTAN. Kazinform – 2021 йилда Туркистон вилоятининг туризм соҳасига 102 миллиард тенге сармоя жалб қилинди. Бу кўрсаткич бўйича Туркистон вилояти республикада биринчи ўринда туради. Бу ҳақда Туркистон вилояти туризм бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурдаулет Медеуов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизматига таяниб.
«Ўтган йили «Карвонсарой» кўп функцияли сайёҳлик мажмуаси, Ramada, Emir Plaza, Rich Hotel, Grand Villa сайёҳлик иншоотлари, «Ресорт» этнопарки фойдаланишга топширилди. Izi.Travel мобил иловасига аудио маълумотлар ва вилоятдаги 100 та туристик обектлар координаталари киритилди», — деди Нурдаулет Медеуов брифингда.
Жорий йилда туризм бошқармаси вилоят туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган Karavan Statue Street Art ҳайкалтарошлик фестивали, Taiqazan гастрофестивали, «Батыр Батлс» фестивали каби лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Шунингдек, жорий йилда маҳаллий сайёҳлар сонини 260 минг кишига, чет эллик сайёҳлар сонини 7 минг кишига етказиш кўзда тутилган.