Туркистон вилоятида об-ҳаво туфайли полиция кучайтирилган навбатчиликка ўтди
TÜRKISTAN. Кazinform - Айни пайтда Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўли ёпиқ.

Туркистон вилояти ҳудудида кучли қор ёғмоқда, тоғли ҳудудларда қор бўрони кузатилмоқда. Оқибатда шаҳар ва қишлоқларни боғловчи йўллар беркитилмоқда. Кечадан бошлаб вилоят ИИБ ходимлари кучайтирилган иш тартибига ўтди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида республика ва вилоят миқёсидаги автомобиль йўлларида ички ишлар ходимлари 24 соат навбатчилик қилмоқда.

“Тундан бошлаб вилоятнинг асосий ҳудудларида қор ёғди ва кучли шамол эсмоқда. М-32 миллий автомобил йўлининг “Самара – Чимкент” йўналишидаги 2055-1802-километрларда ҳаракатланиш чекланди. Кечадан буён мазкур йўлда 22 та техника ишлаб, қорни тозаламоқда. Айни пайтда мазкур ҳудудда йўл очиқ. Полиция ходимлари ҳайдовчиларга вазиятни тушунтириб, уларни йўлдан ўтказмоқда. Айни пайтда Тулкибас тумани Шақпақ бобо ва Жамбил вилояти чегарасидаги республика аҳамиятига молик Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўли ёпилган. Шу муносабат билан вилоят аҳолисидан ўта зарурат бўлмаса, йўлга чиқмасликни сўраймиз!”, - дейди Туркистон вилояти ПД маъмурий полиция бошқармаси бошлиғи Алмасхан Тастанбеков.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев