Туркистон вилоятида Наврўз байрами 10 кун давомида нишонланади

Наврўз
Фото: Туркистон вилояти коммуникациялар хизмати

TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистонда 14 мартдан Наврўзни нишонлаш бошланади. Бу ҳақда Туркистон вилояти маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Азимхан Қойлибаев брифингда маълум қилди.

14 март – «Көрісу күні – амал мерекесі» доирасида вилоятдаги санъат ва спорт соҳаси намояндалари кекса авлод вакиллари хонадонларига шахсан ташриф буюриб, уларни йил бошланиши билан табриклайди. Ҳол-аҳвол сўрашади ва кўришади. Шунингдек, шу куни «Наурыз – жақсылықтың жаршысы» номли вилоят челленжи ташкил этилади.

15 март - «Наурыз - мейірімділік мерекесі» сифатида нишонланади. Шу куни туман, шаҳар ва қишлоқларда кам таъминланган оилалар ва имконияти чекланган фуқароларга ёрдам кўрсатиш мақсадида хайрия акцияси ўтказилади. Шунингдек, уруш ва меҳнат фахрийлари, Қаҳрамон оналарга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш мақсадида Аға ұрпақты қастерлейік» акцияси бўлиб ўтади.

Шунингдек, Туркистон шаҳридаги “Конгресс холл” мажмуасида вилоят ҳокимлиги ҳамда Халқаро айтишув оқинлари ва жиров-термачилар уюшмаси ҳамкорлигида Туркистон вилояти ва Жамбил вилояти оқинлари, жиров-термачилари ўртасида жамоавий беллашув ташкил этилади.

Туркистон
Фото: Туркистон вилояти коммуникациялар хизмати

 

16 март – «Наурыз – салт-дәстүрдің жаңғыруы» ташаббуси билан вилоятдаги барча маданият муассасаларида миллий анъаналаримизни мадҳ этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилади.

17 март – «Наурыз - тәрбиенің бастауы» мавзусида барча мактабларда байрам тадбирлари, ҳунарманд ва рассомларнинг кўргазмалари ташкил этилади. Шунингдек, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва имконияти чекланган болаларга ёрдам кўрсатилади.

18 март – «Түркістан – Түркі әлемінің туристік астанасы» мавзусида соат 09:00 дан бошлаб Туркистон вилояти давлат хизматчилари миллий либос кийиш челленжини бошлайди. Бундан ташқари, «Керуен сарай» ҳудудида «Түркістан – түркі әлемінің туристік астанасы» тадбирининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

19 март – «Наурыз - жаңару мен жаңғырудың, татулықтың бастауы» мавзусида барча ҳудудларда кўчат экиш анъанаси бошланади. Бу куннинг байрам тадбирлари «Наурыз бата» анъанаси билан якунланади.

20 март – «Ұлттық спортты ұлықтау» куни барча ҳудудлардаги спорт мажмуалари ва от спорти марказларида миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.

21 март - «Қош келдің – Әз Наурыз!» куни Туркистон шаҳридаги «Керуен сарай» ҳудудида вилоят ҳокими иштирокида байрам тантанаси ўтказилиши режалаштирилган.

22 март – «Ұлыстың ұлы күні - Әз Наурыз» куни Туркистон шаҳри ва барча туман-шаҳарларнинг марказий майдон ва истироҳат боғларида кўргазмалар, концерт дастурлари, миллий спорт ўйинлари ташкил этилади.

23 март – «Наурыз – тазалықтың айнасы» куни муносабати билан вилоятда умумхалқ шанбалик ташкил этилиб, туман ва шаҳарларда тозалаш ишлари олиб борилади.

Сўнгги хабарлар