Туркистон вилоятида мингга яқин сайлов участкаси ишламоқда

TÜRKISTAN. Кazinform – Туркистон вилоятида эрталаб соат 07:00дан бошлаб 17 туман-шаҳардаги 945 та референдум учун сайлов участкаси иш бошлади.

Түркістан облысында мыңға жуық учаске жұмыс істеп жатыр
Фото: Түркістан өңірлік коммуникация қызметі

Бугунги кунда вилоятда 1 миллион 180 мингдан ортиқ сайловчи бор. ҚР Референдум ўтказиш бўйича Марказий комиссияси томонидан 13 та республика жамоат бирлашмаси, Туркистон ўлкаси ҳудудий референдум комиссияси томонидан 32 та жамоат бирлашмаси аккредитациядан ўтказилди.

Барча 945 сайлов участкасида 6 минг 433 нафар кузатувчи ва 20 нафар мобиль капитан фаолият юритмоқда. Айни пайтда 167 та қишлоқ аҳоли пунктида аҳоли кўчма тиббиёт пунктлари орқали шифокорларнинг бепул кўригидан ўтказилиб, шифокорлар маслаҳатидан ўтмоқда.

Түркістан облысында мыңға жуық учаске жұмыс істеп жатыр
Фото: Түркістан өңірлік коммуникация қызметі

Биринчи сайловчиларга махсус совғалар топширилди.

Шунингдек, бугун эрталаб соат 7:00 дан бошлаб барча жамоат транспорти хизматлари бепул.

Қайд этиш жоизки, овоз бериш фуқароларнинг яшаш жойи бўйича референдум ўтказувчи участкаларда ўтказилади. Учатскалар соат 07:00 дан 20:00 гача ишлайди. Фуқаролар шахсий гувоҳномаси ёки паспортини кўрсатган ҳолда овоз беришлари мумкин.

Муаллиф: Қайрат Зайнишев

Сўнгги хабарлар