Туркистон вилоятида маслиҳат депутатлигига 1152 нафар номзод рўйхатга олинди
TÚRKІSTAN. Кazinform — Туркистон вилоятида маслиҳат депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш натижалари эълон қилинди.
Туркистон вилоятидаги 315 та бир мандатли ҳудудий сайлов округларида жами 1152 нафар номзод рўйхатга олинди.
— Улардан 81 нафари вилоят маслиҳатларининг 23 та округида, 176 нафари шаҳар маслиҳатларининг 44 та округида ва 895 нафари туман маслиҳатларининг 248 та округида рўйхатга олинган, — деб хабар берди Туркистон вилоят ҳудудий сайлов комиссияси.
Шундай қилиб, бир мандатли ҳудудий сайлов округларида битта депутатлик ўрни учун ўртача учта номзод кураш олиб боради.
Бундан ташқари, тўртта сиёсий партия — «Әділет», «Ақ жол», «Ауыл» ва Respublica партялари вилоят маслиҳатидаги 23 та депутатлик мандати учун жами 72 кишидан иборат партия рўйхатини тақдим этди.
— Партия рўйхатидаги аёллар ва ёшларнинг умумий сони сақланиб қолди. Тўртта сиёсий партиянинг партия рўйхати рўйхатга олинди. Ҳеч бир партия тақдим этган рўйхатини қайтариб олмади, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қостанай вилояти маслиҳати сайловларида 800 дан ортиқ номзод иштирок этади.