22:32, 22 Июль 2022 | GMT +5
Туркистон вилоятида мактаб формаси тасдиқланди
TÜRKISTAN. Кazinform - Туркистон вилоятида мактаб формаси тасдиқланди. Янги ўқув йилида вилоят ўқувчилари тўқ кўк рангли форма ва оқ кўйлакда бўлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Туркистон вилояти Инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Динислом Болатханули ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг формаси юзасидан билдирилаётган турли фикрларга жавоб берди.
«Туркистон вилояти ота-оналари диққатига! Мактаб формасига фақат битта талаб қўйилади: тўқ кўк рангли форма ва оқ кўйлак. Бошқа ҳеч қандай талаб йўқ. Агар илгари бошқа форма сотиб олинган бўлса, уни кийишга рухсат этилади», — деб ёзди бошқарма бошлиғи Fаcеbооkдаги саҳифасида.
Айтиш жоизки, Туркистон вилоятида 906 та давлат ва 53 та хусусий мактаб мавжуд.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев